Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Биласизми?

Биласизми?

Ғуррак ёки каптар палапонларини қурбонликка келтиришнинг афзаллиги нимада эди?

ТАВРОТГА кўра, ғуррак ёки каптар палапонларини Яҳовага қурбонлик сифатида келтириш мумкин эди. Тавротда қурбонлик ҳақида гап кетганида, бу қушлар доим бирга тилга олинган. Шунингдек, уларнинг бирини бошқасининг ўрнига қурбонликка келтириш мумкин эди. (Лев. 1:14; 12:8; 14:30) Хўш, бунинг афзал томони нимада эди? Масалан, ғурракларни топиш доим ҳам осон эмасди. Келинг, негалигини билиб оламиз.

Ғуррак

Ғурраклар Исроилда иссиқ мавсумда яшайди. Лекин ҳар октябрь ойида жанубдаги иссиқроқ ўлкаларга учиб кетади. Баҳорда эса яна Исроилга қайтиб келади. (Қўшиқ 2:11, 12; Ерм. 8:7) Шунинг учун, қадимда исроилликлар қишда ғурракларни қурбонликка келтира олмасди.

Каптар

Ғурраклардан фарқли равишда, каптарлар одатда бошқа ерга учиб кетмаган. Шу сабабдан, уларни Исроилдан ҳар қачон топиш мумкин бўлган. Бундан ташқари, каптарлар хонакилаштирилган. (Юҳанно 2:14, 16 ни солиштиринг.) Бир китобда шундай дейилган: «Фаластиндаги қишлоқлару шаҳарчаларда каптарлар хонакилаштирилган». («Bible Plants and Animals») Ҳар бир уй эгаси каптарлар яшай олиши учун ин қурган ёки деворда туйнук очган. (Ишаё 60:8 ни солиштиринг.)

Каптар уясида

Яҳова қушларни қурбонликка келтиришга рухсат бериб, исроилликларни яхши кўришини ва мулоҳазакор эканини кўрсатган. Сабаби улар йил давомида қушларни қурбонликка келтира оларди.