Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Биласизми?

Биласизми?

Қай йўсин қадимда оловни олиб юришган?

МУҚАДДАС КИТОБНИНГ Ибтидо 22:6 да баён этилишича, Иброҳим олис жойда қурбонлик келтириш мақсадида «қурбонлик куйдириш учун ўтинни олиб, ўғли Исҳоқнинг елкасига ортди. Ўзи эса пичоқ билан чўғни олиб кетди. Икковлари бирга кетишди».

Муқаддас Ёзувларда қадимда олов ёқиш учун қайси усулдан фойдаланилгани тўғрисида ҳеч нарса айтилмаган. Юқоридаги баёнот хусусида камида бир илоҳиётшунос Иброҳим ва Исҳоқ ёққан олов «бутун сафар мобайнида ёниқ ҳолда сақлангани амримаҳол» деган фикр билдирди. Афтидан, мазкур баёнотда олов ёқишда хизмат қиладиган қандайдир мослама ҳақида гап бормоқда.

Бошқалар эса ўтмишда олов ёқиш осон иш бўлмаганини таъкидлашади. Одамлар ўзлари ўт ёқишнинг ўрнига, иложи бўлса, қўшниларидан чўғ олиб келишни афзалроқ кўришарди. Бир қатор олимларнинг фикрича, Иброҳимнинг қўлидаги идиш, эҳтимол, занжирга осилган хурмача бўлиб, унинг ичида бир кун олдин ёқилган оловдан қолган ёниб турган чўғлар ёки писта кўмир сақланарди. (Ишаё 30:14) Сафар мобайнида ловуллаб турган чўғларни шу тарзда олиб юриш исталган пайтда хашак ёрдамида олов ёқиш имконини берарди.