Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АСОСИЙ МАВЗУ | НЕГА ЯХШИ ОДАМЛАР БАХТСИЗЛИКЛАРГА ЙЎЛИҚИШАДИ?

Аллоҳ ёвузлик билан нима қилади?

Аллоҳ ёвузлик билан нима қилади?

Тангри Яҳова ва Унинг азизи бўлмиш Исо Масиҳ, Шайтон келтираётган азоб-уқубатлардан одамларни озод қилиши ҳақида Инжилда аниқ айтилган. «Худонинг Ўғли эса Иблиснинг ишларини барбод қилиш ниятида келган»,— деб ўқиймиз ундан (1 Юҳанно 3:8). Тамагирлик, нафрат ва ёлғонга асосланган бугунги тузум ўз якунига етади. Исо пайғамбарнинг ваъдасига кўра, «бу дунёнинг ҳокими» Шайтон Иблис «ташқарига чиқариб ҳайдалади» (Юҳанно 12:31). Шайтоннинг таъсиридан ҳоли бўлган янги адолатли дунё ўрнатилиб, бутун ер юзи жаннатга айланади (2 Бутрус 3:13).

Хўш, унда ўзгаришни қайсарлик билан рад этиб, ёвузлик қилишни давом этаётган одамлар билан нима бўлади? Аллоҳнинг Каломида ёзилган мана бу ваъда ҳақида мулоҳаза юритиб кўринг: «Тўғри одам ўша ерда яшайди, пок одам у ерда қолади. Фосиқ эса ердан қириб ташланади, вафосиз йўқ қилинади» (Ҳикматлар 2:21, 22). Ёмон одамлар таъсирини бошқа ўтказмайди. Мерос қилиб олинган номукаммалликдан художўй одамлар шундай тинч шароитларда аста-секин халос бўлишади (Римликларга 6:17, 18; 8:21).

Аллоҳ ушбу янги дунёда ёвузликни қандай йўқ қилади? У одамлардан ирода эркинлигини тортиб олмайди ва уларни робот қилиб қўймайди. Бунинг ўрнига Аллоҳ итоаткор одамларга уларнинг ёмон фикрлару ёвуз ишлардан воз кечишга ёрдам бериб, уларни Ўз йўлларига ўргатади.

Аллоҳ ҳамма азоб-уқубатларга чек қўяди

Аллоҳ одамларни табиий оафтлардан ва касалликлардан қандай халос қилади, деб савол берарсиз. Худованд ваъда беришича, Унинг Шоҳлиги, яъни осмондаги ҳукумати яқин орада ер юзидаги ишларни назорати остига олади. Бу Шоҳликнинг Подшоҳи бўлмиш Исо Масиҳ касалларни соғайтириш қудратига эга (Матто 14:14). Шунингдек, Ҳазрати Исода табият кучлари устидан ҳам бошқариш ваколати бор (Марк 4:35–41). Шу туфайли одамлар ҳеч қачон «фурсат ва тасодиф» дастидан азоб чекишмайди (Воиз 9:11, ЯДТ). Масиҳнинг бошқаруви остида ҳамма «осойишта ҳаёт кечиради, ёмонликнинг ваҳимасидан халос бўлади» (Ҳикматлар 1:33).

Фожиали ўлимга гирифтор бўлган миллионлаб айбсиз одамлар ҳақида нима деса бўлади? Дўсти Лазарни ҳаётга қайтарганидан сал олдин Ҳазрати Исо: «Мен тирилиш ва ҳаётдирман»,— деб айтган (Юҳанно 11:25). Дарҳақиқат, Исо пайғамбар барча марҳумларни ҳаётга қайтариш ваколатига эга!

Агар сиз яхши одамлар азоб чекмайдиган дунёда яшашни истасангиз, унда Тангри Таоло ва Унинг нияти ҳақида кўпроқ билиб олишингиз керак. Бундай билимларни олишингизга ҳудудингизда истиқомат қилувчи Яҳованинг Шоҳидлари сизга ёрдам беришдан хурсанд бўлишади. Сиз уларга шахсан мурожаат қилишингиз ёки ушбу журналнинг нашриётчиларига ёзишингиз мумкин.