Дунёни аслида ким бошқаряпти?
Сиз шундай ўйлашингиз мумкин:
-
Аллоҳ
-
инсоният
-
бошқа кимдир
МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН?
«Бутун дунё... Шайтоннинг ҳукмидадир». (1 Юҳанно 5:19, «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»)
«Худонинг Ўғли... Иблиснинг ишларини барбод қилиш ниятида келган». (1 Юҳанно 3:8)
БУ СИЗ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
Дунёдаги муаммоларнинг мантиқий ечими. (Ваҳий 12:12)
Дунёмиз яхши томонга ўзгаришига ишониш. (1 Юҳанно 2:17)
МУҚАДДАС КИТОБДА ЁЗИЛГАН НАРСАЛАРГА ИШОНИШИМИЗ МУМКИНМИ?
Албатта, бунинг камида учта сабаби бор:
-
Шайтоннинг бошқаруви ҳалокатга учрайди. Тангри Яҳова Шайтоннинг инсоният устидан бошқарувига чек қўйишга қарор қилган. У Иблиснинг ишларини барбод қилишни ваъда бериб, Шайтон етказган барча зарарни тўлалигича қоплайди. (Ибронийларга 2:14)
-
Худо дунё устидан бошқариш учун Исо Масиҳни танлади. Исо бу дунёнинг шафқатсиз ва худбин ҳукмдоридан бутунлай фарқ қилади. Масиҳнинг бошқаруви борасида Худо қуйидаги ваъдани берган: «Хокисор ва камбағалга жони ачийди... Жабр-зулмдан уларни халос қилади». (Забур 72:13, 14)
-
Аллоҳ ёлғон гапирмайди. Муқаддас Китобда аниқ айтилган: «Худо асло ёлғон гапирмайди». (Ибронийларга 6:18) Тангри Яҳова бирон-бир нарсани ваъда қилганда, албатта буни амалга оширади! (Ишаё 55:10, 11) «Бу дунёнинг ҳокими ташқарига ҳайдаб чиқарилади». (Юҳанно 12:31)
БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ
Ҳозирги ҳукмдор йўқ қилинганидан сўнг дунё қандай бўлади?
Бу саволнинг жавобини Муқаддас Китобнинг ЗАБУР 37:10-, 11- ва ВАҲИЙ 21:3-, 4- оятларидан топасиз.