Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

42- қўшиқ

Муҳтожларга ёрдам беринг

Муҳтожларга ёрдам беринг

(Ҳаворийларга 20:35)

1. Камчиликлар кўп бизда,

Буни биламиз.

Аммо қадрлар бизни

Художонимиз.

У раҳмдил Тангри,

Келмас дарров қаҳри.

Заиф одамга биз ҳам

Берайлик ёрдам.

2. Ҳазрати Исо бизни

Чин дилдан севган.

Ер юзига у келиб,

Азоблар чеккан.

У итоат қилган

Ва қонини тўккан.

Аллоҳ Яҳова унга

Подшоҳлик берган.

3. Масиҳга тақлид қилиб,

Берайлик ором.

Кўрсатайлик ҳар кимга

Иззат-эҳтиром.

Ҳам Павлусдан ўрнак

Биз доимо олсак,

Бўла оламиз шунда

Ҳамдард ва дилкаш.

(Шунингдек Ишаё 35:3, 4; 2 Кор. 11:29; Галат. 6:2 га қаранг.)