38- қўшиқ
Ташвишингни Яҳовага сол!
(Забур 54)
1. Эй Раб Яҳова қулоқ сол,
Тинглагин муножотим.
Мен қайғу, фиғон чекяпман,
Сен, Аллоҳим нажотим.
(НАҚАРОТ)
Ташвишингни сол Худога,
Қўллагайдир албатта.
Ўз содиқ хизматчиларин
Ташлаб қўймас ҳеч вақтда.
2. Кошки кабутар қанотин
Олиб, учиб кетсайдим.
Ёвуз одамлар йўқ жойга —
Биёбонга етсайдим.
(НАҚАРОТ)
Ташвишингни сол Худога,
Қўллагайдир албатта.
Ўз содиқ хизматчиларин
Ташлаб қўймас ҳеч вақтда.
3. Яхшиси мен Яҳовани
Чорлаб, ёрдам сўрайман.
Жонимни сақлаб омон У,
Берар руҳин — тинчлайман.
(НАҚАРОТ)
Ташвишингни сол Худога,
Қўллагайдир албатта.
Ўз содиқ хизматчиларин
Ташлаб қўймас ҳеч вақтда.
(Шунингдек Заб. 21:6; 30:3–25 га қаранг.)