Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

8- қўшиқ

Қутлуғ Кечлик

Қутлуғ Кечлик

(Матто 26:26–30)

1. Тангри Яҳова, Отамизсан!

Ошкор этдинг бир оқшомда,

Меҳринг ва ҳикматинг, адолат, қудратинг.

Ҳа, ўн тўртинчи нисонда.

Фисиҳ таоми ҳам ейилгач,

Исроил озоддир албат.

Асрлар ўтганда Нажоткор қон тўккач,

Амалга ошди бу башорат.

2. Чуқур эҳтиром, ташаккур-ла,

Олдингда бўлдик жамулжам.

Тасанно куйлаймиз кўрсатган севгингга,

Исминг улуғлаймиз шу дам.

Ушбу маросим муҳрлансин,

Қалбу онгимизда маҳкам.

Масиҳ ортидан биз ҳамиша юрамиз,

Мангу ҳаётга ташлаб қадам.

(Шунингдек Луқо 22:14–20; 1 Кор. 11:23–26 га қаранг.)