93- ҚЎШИҚ
Йиғилишларимизга файз бахш эт
-
1. Яҳ, келиб ушбу жойга биз,
Ёғдир Ўз руҳинг, деймиз.
Кўп раҳмат айтиб шу жой-чун,
Файз бахш эт, деб сўраймиз.
-
2. Тўлдир, Раб, бизни Сўзинг-ла,
Кетсин гард-ғубор дилдан.
Яҳ, таълим бер ваъз қилиш-чун,
Тошсин чин севги қалбдан.
-
3. Эт ҳадя, Аллоҳ, меҳринг-ла
Бахт, тинчлик ва якдиллик.
Ҳар дамда шаънинг ёйиш-чун
Сен томон биз турайлик.
(Шунингдек, Заб. 22:22; 34:3; Ишаё 50:4 га қаранг.)