Юҳанно олган ваҳий 5:1–14

  • Еттита муҳри бор ўрама битик (1–5)

  • Қўзи ўрама битикни олади (6–8)

  • Қўзи ўрама битикни очишга лойиқ (9–14)

5  Тахтда Ўтирганнинг+ ўнг қўлида, олди ва орқасига ёзилган, еттита муҳр билан муҳрланган ўрама битикни кўрдим. 2  Шунингдек, мен кучли фариштани ҳам кўрдим. У баланд овозда шундай эълон қиларди: «Ўрама битикдан муҳрларни ечиб, уни очишга лойиқ ким бор?» 3  Аммо осмонда ҳам, ерда ҳам, ер остида ҳам ўрама битикни очиб ичига назар сола оладиган ҳеч кимса йўқ эди. 4  Ўрама битикни очиб ичига назар солишга лойиқ зот топилмагани учун мен кўп йиғладим. 5  Лекин бир оқсоқол менга шундай деди: «Йиғлама. Мана, Яҳудо қабиласидан+ бўлган Арслон, Довуднинг+ илдизи+ ғолиб чиқди+. Шу сабабли, ўрама битикдаги етти муҳрни у ечади». 6  Тахт ёнида*, тўрт жонзот ҳамда оқсоқоллар ўртасида+ худди бўғизлангандай+ бир қўзи+ турганини кўрдим. Унинг еттита шохи ва еттита кўзи бор эди. Бу кўзлар, Аллоҳнинг бутун ер юзига юборган еттита руҳини+ билдиради. 7  Қўзи дарҳол бориб тахтда Ўтирганнинг+ ўнг қўлидаги ўрама битикни олди. 8  У ўрама битикни олганида, тўрт жонзот ва 24 оқсоқол+ Қўзининг олдида тиз чўкишди. Уларнинг ҳар бирида арфа ва тутатқига тўлдирилган олтин коса бор эди. (Тутатқи муқаддас кишиларнинг ибодатларидир.)+ 9  Улар ушбу янги қўшиқни куйлашарди+: «Сен ўрама битикни олиб, муҳрини ечишга лойиқсан, зеро сен бўғизланиб, Худо учун ўз қонинг эвазига+ барча қабила, тил, халқ ва миллатлардан инсонларни сотиб олдинг+. 10  Улардан Худо учун бир шоҳлик яратиб+, Унинг руҳонийлари этиб тайинладинг+. Улар ер юзи устидан шоҳлик қиладилар»+. 11  Сўнг тахт, жонзотлар ва оқсоқоллар атрофида турган тумонат фаришталарнинг овозини эшитдим. Уларнинг сони ўн мингларча ўн минглар ва минг-мингларча эди+. 12  Улар баланд овозда: «Бўғизланган Қўзи+ қудрат, бойлик, донолик, куч, шараф, шуҳрат ва ҳамду санога лойиқдир!»+ — дейишарди. 13  Кўкдаги, ердаги, ер остидаги+ ва денгиздаги барча жонзотлар ушбу сўзларни айтаётганини эшитдим: «Тахтда Ўтирганга+ ва Қўзига+ абадулабад ҳамду сано, шон-шараф+, шуҳрат ва қудрат бўлсин»+. 14  Тўрт жонзот: «Омин!» — деди. 24 Оқсоқоллар эса тиз чўкиб Аллоҳга сажда қилишди.

Изоҳлар

Ёки «марказда».