Забур 11:1–7

  • Яҳовада паноҳ топиш

    • «Яҳова муқаддас маъбадидадир» (4)

    • «Зўравонликни севадиганлардан У нафратланади» (5)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. 11  Яҳовадир менинг паноҳим+. Қандай қилиб менга бундай дейсизлар: «Қуш каби ўз тоғингга учиб кет!  2  Чунки ёвузлар камонни букиб,Қалби покларни қоронғида отиш учун,Камон ипига ўқни жойлаб туришибди.  3  Адолат пойдевори вайрон қилинса,Одил инсоннинг ҳоли не кечади?»  4  Яҳова муқаддас маъбадидадир*+, Яҳованинг тахти самолардадир+. Унинг кўзлари кўриб туради, У ўткир кўзлари билан инсон ўғилларини текширади+.  5  Яҳова одил инсонни ҳам, ёвуз одамни ҳам диққат ила кузатиб туради+,Зўравонликни севадиганлардан У нафратланади+.  6  У ёвузларга тузоқлар қўяди*,Улар олов, олтингугурт+ ва гармсел билан жазоланади.  7  Зеро, Яҳова адолатли+, У одил ишларни севади+. Тўғри одам Унинг юзини* кўради+.

Изоҳлар

Бошқа вариант «қизиб турган чўғ ёғдиради».
Ёки «марҳаматини».