Забур 139:1–24

  • Тангри Ўз хизматчиларини яхши билади

    • Аллоҳнинг руҳидан қочиб бўлмайди (7)

    • Нақадар ажойиб яратилганман (14)

    • «Пушт шаклида бўлганимда кўзларинг мени кўрган» (16)

    • «Мени абадият йўлидан етакла» (24)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. Қўшиқ. 139  Эй Яҳова, Сен мени ўрганиб чиқдинг, Сен мени биласан+.  2  Қачон ўтириб, қачон туришимдан хабардорсан+. Ўй-фикримни узоқдан туриб тушунасан+.  3  Юрганимда ҳам, ётганимда ҳам мени кузатиб турасан,Ҳамма йўлларим Сенга маълумдир+.  4  Тилимга сўз келмай туриб,Эй Яҳова, Сен нима дейишимни аллақачон биласан+.  5  Орқа ва олдимдан мени қўриқлаб турибсан,Қўлингни устимга қўйгансан.  6  Бундай нарсаларни ақлимга сиғдириш қийин. Улар шунчалик юксакки, уларни англай олмайман+.  7  Сенинг руҳингдан қаерга ҳам қочиб кетардим?!Мени кўрмаслигинг учун қаерга ҳам яширина олардим?!+  8  Агар осмонга кўтарилсам, Сен ўша ерда бўласан,Қабрда* ўзимга тўшак солсам, ўша ерда ҳам мени топасан!+  9  Борди-ю, энг олис денгиз бўйида яшаш учунТонг қанотларини олиб учиб кетсам ҳам, 10  Ҳатто ўша ерда Сенинг қўлинг мени етаклайди,Ўнг қўлинг мени ушлаб туради+. 11  Агар: «Қоронғилик мени яширади!» — деб айтсам, Мени чулғаб олган тун ёришиб кетади. 12  Зулмат ҳам Сен учун қоронғи бўлмайди,Тун эса кундуз каби ёруғ бўлади+.Зулмат Сен учун ёруғлик сингаридир+. 13  Ахир буйракларимни Ўзинг яратгансан-ку,Онам қорнида мени парда билан қоплагансан*+. 14  Сени мадҳ этаман! Нақадар ҳайратли, ажойиб яратилганман+. Ижодларинг ғаройибдир+,Мен буни жуда яхши биламан. 15  Мен пинҳон яратилганимда,Онам қорнида ривожланганимда*Суякларим Сендан яширин эмас эди+. 16  Ҳали пушт шаклида бўлганимда кўзларинг мени кўрган.Танамдаги аъзолар вужудга келмай туриб,Уларнинг ҳар бирини,Улар қачон шаклланганини Ўз китобингга ёзиб қўйгансан. 17  Сенинг фикрларинг мен учун қадрлидир!+ Эй Тангри, улар бениҳоя кўпдир!+ 18  Уларни санашга уринсам, қум зарраларидай беҳисобдир+. Уйқудан уйғонганимда, хаёлимда ҳамон Сенсан*+. 19  Эй Худо, кошки ёвузни ўлдирсанг эди!+ Шунда зўравонлар* мендан узоқлашарди. 20  Улар ёвуз ният билан Сенга қарши гапираётган, Исмингни ноўрин тарзда тилга олаётган душманларингдир+. 21  Эй Яҳова, Сендан нафратланганлардан мен ҳам нафратланаман+,Сенга қарши исён кўтарганлардан жирканаман+. 22  Улардан ниҳоятда нафратланаман+,Улар менинг ашаддий душманларимдир. 23  Эй Тангри, мени ўрганиб чиқиб, юрагимни билиб ол+. Мени текшириб, ташвишли ўй-фикрларимдан хабардор бўл+. 24  Қараб кўр-чи, менда ёмон бир мойиллик бормикан?+Мени абадият йўлидан етакла+.

Изоҳлар

Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатдаги «мозор» сўзига қ.
Бошқа вариант «мени тўқигансан».
Сўзма-сўз «ернинг тубида тўқилганимда».
Бошқа вариант «ҳамон уларни санаётган бўламан».
Ёки «хунрезлар».