Ҳикматлар 11:1–31
11 Яҳова ёлғон тарозидан жирканади.Тўғри тарозини эса хуш кўради+.
2 Манманлик ортидан шармандалик келади+,Камтарларга*+ эса донолик хосдир.
3 Тўғри кишига бенуқсонлиги йўл кўрсатади+.Сотқиннинг риёкорлиги эса ўзини ҳалок қилади+.
4 Қаҳр-ғазаб куни бойлик асло фойда келтирмайди+,Одиллик эса ўлимдан сақлаб қолади+.
5 Бенуқсоннинг одиллиги унинг йўлини тўғрилайди,Ёвузни эса ўз ёвузлиги йиқитади+.
6 Тўғри кишининг одиллиги уни қутқаради+,Хоиннинг нафси эса ўзини тузоққа туширади+.
7 Ёвуз инсон ўлганида умиди сўнади,Кучига бўлган ишончи ҳам пучга чиқади+.
8 Одил киши мусибат кунида қутулиб қолади,Ёвуз одам эса унинг ўрнига тутилади+.
9 Муртаднинг* тили яқинини нобуд қилади,Адолатли киши эса билими туфайли қутқарилади+.
10 Одилнинг яхшилиги бутун шаҳарни қувончга тўлдиради,Ёвузнинг ҳалокати эса шодлик келтиради+.
11 Тўғри кишининг баракаси туфайли шаҳар гуллаб-яшнайди+,Ёвузнинг тили эса уни барбод қилади+.
12 Фаросатсиз одам яқинига нафратини сочади,Ақл-идрокли киши эса сукут сақлайди+.
13 Туҳматчи сирларни ошкор қилади+,Ишончли одам эса сир сақлайди.
14 Оқилона йўл-йўриқ бўлмаса халқ азият чекади,Маслаҳатчи кўп бўлса+ ривож* топади.
15 Бегонага кафиллик қилган ўзи зиён кўради+,Қўл сиқишиб ваъда бермаган тинчликда яшайди.
16 Дилбар аёл шуҳрат қозонади+,Шафқатсиз киши эса бойлик тўплайди.
17 Меҳрибон* одамнинг жони ором топади+,Қаҳри қаттиқ эса ўз бошига бало келтиради+.
18 Ёвузнинг топган-тутгани ёлғондир+,Одиллик уруғини сепган эса асл мукофотга эришади+.
19 Адолат тарафида маҳкам турган ҳаёт йўлидадир+,Ёвузлик ортидан қувган эса ўлим сўқмоғидадир.
20 Яҳова қалби эгрилардан жирканади+,Бенуқсонлик йўлида юрганлар эса Унга ёқимлидир+.
21 Шунда амин бўлгин: ёвуз одам жазосиз қолмайди+,Одилнинг фарзандлари эса нажот топади.
22 Чиройли, аммо фаросатсиз аёл,Чўчқанинг бурнидаги олтин сирға кабидир.
23 Одилнинг тилаги эзгуликка етаклайди+,Ёвузнинг умиди эса қаҳрга учратади.
24 Қўли очиқ одамнинг баракаси ошади+,Хасис одам эса йўқчиликка юз тутади+.
25 Сахий инсон равнақ топади+,Сув берганга сув берилади+.
26 Ғалласини қизғанганни халқ лаънатлайди,Уни сотганни эса дуо қилади.
27 Яхшилик пайида бўлган илтифот топади+,Ёмонликни кўзлаган эса ёмонликка дучор бўлади+.
28 Бойлигига суянган қулайди+,Одил эса барг сингари гуркирайди+.
29 Оиласига ташвиш келтирган мероссиз қолади*+,Нодон донога қул бўлади.
30 Одилнинг маҳсули ҳаёт дарахтидир+.Одамларнинг илтифотини қозонган донодир+.
31 Одил киши ер юзида мукофот олар экан,Унда наҳот ёвуз ва гуноҳкор жазосини олмаса?!+
Изоҳлар
^ Ёки «Ўз ҳаддини биладиганларга».
^ Ёки «Худосизнинг».
^ Ёки «нажот».
^ Ёки «Меҳр-садоқатли».
^ Сўзма-сўз «шамолни мерос қилиб олади».