Ҳикматлар 14:1–35

  • Юрак ўз дардини ўзи билади (10)

  • Одамга тўғри кўринган йўл ўлимга етаклайди (12)

  • Содда ҳар бир сўзга ишонади (15)

  • Бойнинг дўсти кўп (20)

  • Хотиржам юрак танага ҳаёт бахш этади (30)

14  Доно хотин ўз оиласини* мустаҳкамлайди+,Аҳмоқ хотин эса уни ўз қўллари билан бузади.  2  Тўғри йўлдан юрган Яҳовадан қўрқади,Эгри йўлдан юрган эса Ундан жирканади.  3  Аҳмоқнинг такаббур тили таёқдай тегади,Донони эса тили ҳимоялайди.  4  Қорамоли йўқ уйнинг охури тоза туради,Аммо буқанинг кучи билан мўл ҳосил олинади.  5  Ишончли гувоҳ ёлғон сўзламайди,Сохта гувоҳнинг нафасидан эса ёлғон уфуриб туради+.  6  Мазахчи донолик излайди-ю, аммо топа олмайди,Фаҳм-фаросатли эса билимни тезда ўзлаштиради+.  7  Аҳмоқдан узоқроқ юр,Зеро, унинг оғзидан доно сўз чиқмайди+.  8  Заковатлининг донолиги ўз йўлини тушунганидадир,Нодонлар эса аҳмоқлиги туфайли алданади*+.  9  Хато қилиб, буни ҳазилга йўядиганлар аҳмоқдир+,Тўғрилар эса ярашишга тайёр бўлади. 10  Юрак ўз дардини ўзи билади,Севинчини ҳам фақат ўзи ҳис қилади. 11  Ёвузларнинг уйи йўқ қилинади+,Тўғриларнинг чодири эса обод бўлади. 12  Шундай йўл борки, у одамга тўғри бўлиб кўринади+,Аммо охири ўлимга олиб боради+. 13  Ҳатто кулганда ҳам юрак оғрийди,Баъзан шодлик ҳам қайғу билан тугайди. 14  Ўзбошимча қилмишининг оқибатини тотади+,Яхши инсон эса меҳнатининг мукофотини олади+. 15  Содда ҳар бир сўзга ишонади,Заковатли эса ҳар бир қадамини ўйлаб босади+. 16  Доно эҳтиёткор бўлиб, ёвузликдан юз ўгиради,Нодон эса бепарво* ва манмандир. 17  Жаҳли тез одам аҳмоқлик қилади+,Мулоҳазакор одам эса нафратга дучор бўлади. 18  Содда аҳмоқликни мерос қилиб олади,Заковатли инсонга эса билим тожи кийдирилади+. 19  Ёмон одамлар яхши одамга таъзим қилади,Ёвузлар одилнинг дарвозаси олдида бош эгади. 20  Қашшоқдан ҳатто яқини ҳам нафратланади+,Бойнинг дўстлари эса кўп бўлади+. 21  Яқинидан жирканган гуноҳ қилади,Бечорага раҳм-шафқатли бўлган эса бахтлидир+. 22  Ёвузликни ният қилганлар йўлдан адашади. Яхшиликни ният қилганлар эса меҳр-садоқату вафога эришади+. 23  Ҳар қандай меҳнатнинг фойдаси бор,Қуруқ гап эса йўқчиликка олиб келади+. 24  Дононинг тожи — унинг бойлиги,Аҳмоқнинг ишлари эса аҳмоқликка етаклайди+. 25  Ишончли гувоҳ жонларни сақлаб қолади.Алдоқчининг нафасидан эса ёлғон уфуриб туради. 26  Яҳовадан қўрққаннинг ишончи мустаҳкамдир+,У фарзандлари учун бошпана бўлади+. 27  Яҳовадан қўрқиш ҳаёт булоғидир,У инсонни ўлим тузоқларидан асрайди. 28  Халқнинг кўплиги — шоҳнинг улуғворлиги+,Халқнинг камлиги эса шоҳнинг ҳалокатидир. 29  Жаҳлини тийган ақл-идроклидир+,Бесабр эса аҳмоқлигини кўрсатади+. 30  Хотиржам юрак танага ҳаёт бахш этади,Ҳасадгўйлик эса суякларни чиритади+. 31  Бечорани алдаган Яратувчини ҳақорат қилади+,Камбағалга раҳм-шафқат қилган эса Парвардигорни улуғлайди+. 32  Ёвузни ўз ёвузлиги йиқитади,Одилнинг бенуқсонлиги эса унга паноҳ бўлади+. 33  Донолик фаросатли одамнинг қалбидан жой эгаллайди+,Нодонлар орасида эса ўзини кўз-кўз қилади. 34  Одиллик халқни юксалтиради+,Гуноҳ эса уни иснодга қолдиради. 35  Фаҳм-фаросатли хизматкордан шоҳ мамнун бўлади+,Ориятсиз хизматкорга эса ғазабини сочади+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «уйини».
Бошқа вариант «Нодонлар бошқаларни алдайди».
Ёки «жаҳлдор».