Ҳикматлар 3:1–35

  • Доно бўлиб, Яҳовага таяниш (1–12)

    • Яҳовани бор нарсанг билан шарафла (9)

  • Донолик бахт келтиради (13–18)

  • Донолик хавфсизлик келтиради (19–26)

  • Бошқаларга яхши муносабат (27–35)

    • Қўлингдан келса, яхшилик қил (27)

3  Ўғлим, таълимимни* унутма,Амрларимга сидқидилдан амал қил.  2  Чунки улар кунларингга кун,Умрингга умр қўшиб, сенга тинчлик ато этади+.  3  Вафо* билан меҳр-садоқатдан айрилма+. Уларни бўйнингга тақиб,Қалбингга ёзиб қўй+.  4  Шунда Тангри ва инсонлар назарида+ илтифот топиб,Фаҳм-фаросатли бўлиб таниласан.  5  Яҳовага бутун қалбинг билан таян+,Ўз ақлингга ишонма+.  6  Ҳар ишингда Уни ёдда тут+,У йўлларингни равон қилади+.  7  Ўз назарингда доно бўлма+, Яҳовадан қўрқиб, ёмонликдан юз ўгир.  8  У танангга шифо бериб,Суякларингга қувват бахш этади.  9  Яҳовани энг яхши нарсанг билан+,Илк ҳосилинг билан шарафла+. 10  Шунда омборларинг лиқ тўлади+,Идишларинг* шаробга тўлиб-тошади. 11  Ўғлим, Яҳованинг тарбиясини рад этма+,Унинг танбеҳидан нафратланма+. 12  Ота яхши кўрган ўғлини тузатганидай+,Яҳова ҳам Ўзи севган инсонга танбеҳ беради+. 13  Доноликка эришган+,Ақл-идрокка эга бўлган инсон бахтлидир. 14  Доноликка эришиш кумушдан,У келтирадиган фойда олтиндан ҳам аълороқдир+. 15  Донолик маржондан* ҳам қимматроқ,Кўнглинг тусаган ҳеч нарса унга тенг келмайди. 16  Унинг ўнг қўлида узоқ умр,Чап қўлида эса бойлик ва шон-шуҳрат бор. 17  Унинг йўллари бахт-саодатга,Сўқмоқлари тинчликка етаклайди+. 18  Унга эга бўлганлар учун у ҳаёт дарахтидир.Унга маҳкам тирмашганлар бахтли деб аталади+. 19  Яҳова ерни донолик ила барпо этиб+, Фалакни ақл-идрок ила маҳкам ўрнатган+. 20  Унинг билими туфайли чуқур сувлар бўлиниб,Булутли осмондан шудринг тушган+. 21  Ўғлим, буларни* назарингдан қочирма, Донолигу тафаккурдан айрилма. 22  Улар сенга ҳаёт ато этиб,Бўйнингга зеб-зийнат бўлади. 23  Шунда йўлингда хатарсиз юрасан,Оёғинг асло қоқилиб кетмайди+. 24  Ётганда ҳеч нарсадан қўрқмайсан+,Ётоғингда ширин уйқуга кетасан+. 25  Тўсатдан келадиган бало,Ёвузлар устига ёпириладиган бўрон+ сени даҳшатга солмайди+. 26  Боиси, Яҳова сен учун умид манбаи бўлади+,Оёғинг қопқонга тушишидан асрайди+. 27  Ёрдам бериш қўлингдан келса+,Муҳтожлардан яхшиликни дариғ тутма+. 28  Қўлингда бор бўла туриб, Яқинингга: «Бор, кейинроқ кел! Эртага бераман»,— деб айтма. 29  Сен билан тинч-тотув яшаётган яқининггаЁмонлик қилишни хаёлингга келтирма+. 30  Сенга ёмонлик қилмаган киши биланБекордан-бекорга жанжаллашма+. 31  Ёвуз кишига ҳасад қилма+,Унинг йўлларидан ҳеч бирини танлама. 32  Сабаби, Яҳова маккор одамдан нафратланади+,Тўғри киши билан эса яқин дўст бўлади+. 33  Яҳова ёвузнинг уйига лаънат+,Одилнинг уйига эса барака ёғдиради+. 34  У мазахчиларни мазах қилади+,Камтарларга* эса илтифот кўрсатади+. 35  Донолар шон-шарафга сазовор бўлади,Нодонлар бўлса шармандаликни олқишлайди+.

Изоҳлар

Ёки «қонунимни».
Ёки «Ҳақиқат».
Ёки «Узумсиққичларинг».
Эҳтимол, юқорида келтирилган Худонинг фазилатларига тегишли.
Ёки «мулойим, беозор».