Яҳова Шоҳидларининг фаолияти қайси маблағ билан таъминланади?
Умумжаҳон фаолиятимиз асосан Яҳова Шоҳидларининг ихтиёрий хайр-эҳсонлари эвазига қопланади a. Агар хайр-эҳсон қилмоқчи бўлсангиз, учрашувларимиз ўтадиган жойлардаги эҳсон қутиларидан ёки сайтимизда «Хайр-эҳсон» деб номланган саҳифадаги бирон усулдан фойдаланишингиз мумкин. Ҳар бир киши умумжаҳон иши, маҳаллий жамоат эҳтиёжлари ёки иккаласи учун хайр-эҳсон қилиш-қилмасликни ўзи ҳал қилади.
Яҳованинг Шоҳидларидан ушр тўлаш ёки муайян миқдордаги пул ё ойлигининг бир қисмини бериш талаб этилмайди. (2 Коринфликларга 9:7) Учрашувларимизда пул йиғиб олинмайди ва кириш, дафн маросими, никоҳ тўйи ва ҳоказолар учун одамлар пул тўламайди. Шунингдек, пул йиғиб олиш мақсадида ширинликларни арзон нархда сотмаймиз, савдо ярмаркаларини уюштирмаймиз, лотерея ўйинлари, байрам, базм ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташкиллаштирмаймиз ва одамлардан хайр-эҳсон қилишни сўрамаймиз. Эҳсон қилган инсонларнинг исмлари номаълум бўлиб қолади. (Матто 6:2–4) Веб-сайтимиз ва адабиётларимизда реклама жойлаштирилмайди.
Яҳова Шоҳидларининг ҳар бир жамоатида ойда бир марта йиғилишларида молиявий ҳисобот тақдим этилади. Бу йиғилишларга хоҳлаган киши келиши мумкин. Хайр-эҳсонлар муносиб тарзда қўлланилаётганликда амин бўлиш мақсадида, ҳар бир жамоатнинг ҳисоб қайдномалари мунтазам равишда текширилади. (2 Коринфликларга 8:20, 21)
Хайр-эҳсон қилиш йўллари
Хайр-эҳсон қутилари. Йиғилиш ёки Анжуман заллари ёки учрашувларимиз ўтказиладиган бошқа жойларда бор бўлган қутилар ичига нақд пул ёки чек солиш мумкин.
Онлайн хайр-эҳсонлар. Кўп мамлакатларда кредит ёки дебет карталари, банк ўтказмалари ва сайтда кўрсатилган бошқа усуллар орқали хайр-эҳсон қилиш учун «Яҳованинг Шоҳидларига хайр-эҳсон» саҳифасига кириш мумкин b. Баъзи Яҳованинг Шоҳидлари бу усулларнинг бири орқали мунтазам равишда хайр-эҳсон қилиш ниятида ҳар ой «пул ажратиб қўйишга» қарор қилади. (1 Коринфликларга 16:2)
Режалаштирилган хайр-эҳсонлар. Хайр-эҳсон қилишнинг айрим усуллари учун режалаштириш ва/ёки юридик мутахассиснинг маслаҳати керак бўлади. Бу туфайли, эҳтимол, мамлакатингиздаги солиқ имтиёзларидан фойдалана оларсиз. Кўпларга ҳаётлигида ҳамда вафотидан кейин қилиш мумкин бўлган хайр-эҳсонлар борасидаги маълумот фойда келтирди. Қуйида келтирилган усулларнинг бири орқали хайр-эҳсон қилмоқчи бўлсангиз, илтимос, батафсил маълумотга эга бўлиш учун Яҳова Шоҳидларининг маҳаллий филиали билан боғланинг.
банк ҳисоби,
суғурта,
кўчмас мулк,
акция ва қимматли қоғозлар,
васиятнома ва мол-мулкни бошқариш борасидаги ишонч шартномаси.
Мамлакатингизда қандай хайр-эҳсонлар қилиш мумкинлиги ҳақида кўпроқ билиш учун «Яҳованинг Шоҳидларига хайр-эҳсонлар» саҳифасига қаранг.
a Яҳованинг Шоҳидлари бўлмаган баъзи инсонлар ҳам фаолиятимизни қўллаб-қувватлаш ниятида хайр-эҳсон қилишади.
b Кўпроқ маълумот учун «Электрон хайр-эҳсон қилиш йўллари» номли видеони томоша қилинг.