Нега Яҳованинг Шоҳидлари топинишда хочдан фойдаланишмайди?
Кўплар учун хоч христиан олами билан боғлиқ. Гарчи Яҳованинг Шоҳидлари Исо Масиҳнинг издошлари бўлишса-да, Худога топинишда хочдан фойдаланишмайди. Нега?
Бунинг сабабларидан бири — Муқаддас Китобда Исо хочда эмас, устунда ўлгани ҳақида айтилган. Боз устига, Худонинг Каломида аниқ-равшан «бутпарастликдан қочинглар», дея ёзилган. Демак, Худога топинишда хочдан фойдаланмаслик керак. (1 Коринфликларга 10:14; 1 Юҳанно 5:21)
Шуни айтиш жоизки, Исо: «Агар орангизда меҳр-муҳаббат бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни барча билиб олади»,— деб айтган. (Юҳанно 13:34, 35) Бу билан у, ҳақиқий издошларини хочга ёки бошқа тасвирларга сиғиниш эмас, фидойи севги ажратиб туришини кўрсатган.