Яҳованинг Шоҳидлари вакцина қабул қилишга қаршими?
Йўқ. Яҳованинг Шоҳидлари вакцина қабул қилишга қарши эмас. Бу масалада ҳар бир масиҳий шахсий қарор чиқаради. Яҳова Шоҳидларининг кўпчилиги вакцина олишга қарор қилди.
Биз сифатли тиббий ёрдамни қабул қилишни хоҳлаймиз ва жиддий касалликларнинг хавфини пасайтирадиган тиббиёт соҳасидаги ютуқларни қадирлаймиз. Тиббиёт соҳасида ўз ишининг устаси бўлганларнинг, айниқса пандемия пайтида қилаётган оғир меҳнатлари учун миннатдормиз.
Яҳованинг Шоҳидлари соғлиқни сақлаш ходимлари билан ҳамкорлик қилишади. Масалан, COVID-19 пандемияси бошланганидан бери jw.org сайтига карантин қоидаларига амал қилиш тўғрисидаги эслатмалар юзлаб тилларда жойлаштирилди. Тиббий ниқоб тақиш, масофа сақлаш, қўлларни тез-тез ювиш каби эслатмалар шулар жумласидандир. Бундан ташқари биз оммавий йиғинлар борасидаги ҳукуматнинг талаб ва тавфсияларига амал қилишга ундаймиз. (Римликларга 13:1, 2)
Йиллар давомида Яҳова Шоҳидларининг адабиётларида қуйидаги принциплар ёритиб келиняпти:
Қайси тиббий муолажалардан фоидаланишни ҳар бир киши ўзи ҳал қилади. (Галатияликларга 6:5)
«[Ушбу журнал] қайсидир муайян дорини ёки даволаниш усулини тавсия этмайди. Шунингдек, тиббиётга оид маслаҳатлар бермайди. Унинг мақсади ўқувчиларга аниқ фактларни тақдим этиб, шахсий қарор чиқаришга ёрдам бериш.» («Уйғонинг!» (ингл.) 1987 йил, 8 февраль.)
«Ўзингиз ва болаларингиз вакцина қабул қилиш-қилмасликни шахсан сиз ҳал қиласиз.» («Уйғонинг!» (ингл.) 1965 йил, 22 август.)
Биз тиббий муолажаларни қабул қиламиз, чунки ҳаёт инъомини қадрлаймиз. (Ҳаворийлар 17:28)
«Яҳованинг Шоҳидлари соғлиғи заиф бўлганда тиббиёт ходимларига мурожаат қилишади. Улар ҳаётни қадирлашади ва имкон қадар кўпроқ яшаш учун Муқаддас Китобга зид бўлмаган тиббий муолажаларни қабул қилишади.» («Қўриқчи Минораси» (рус.) 1976 йил, 1 сентябрь.)
«Яҳованинг Шоҳидлари даволаниш усулларидан фойдаланишдан бош тортишмайди. Улар ҳам барча одамлар қатори соғлиғини яхшилаб, умрини узайтиришни истайдилар... Яҳованинг Шоҳидлари тиббиёт ходимларининг меҳнатини жуда қадрлайдилар. Боз устига, улар касалликлардан шифо топишга ёрдам бераётган бу инсонлардан миннатдорлар.» («Қўриқчи Минораси» 2011 йил, 1 февраль.)