Жони қутқариб қолинганлар
ИККИТА Яҳованинг Шоҳида уйма-уй ваъз қилиб юришганда, бир хонадонга қўнғироқ қилишди. Кўзлари бежо битта киши эшикни очди, унинг орқасидан эса шифтдан арқон осилиб, учи нарвонга тушиб тургани кўринди.
Бу киши Шоҳидларни ичкарига таклиф қилганида, улар нега арқон бу ерда турганини сўрашди. Шунда у ўзини осмоқчи бўлганини, лекин қўнғироқ чалинганини эшитиб, охирги марта эшикни очишга жазм қилганини айтиб берди. Меҳмонлар уй эгаси билан мулоҳаза юритишди ҳамда унга ёрдам кўрсатилиши учун биргаликда шифокор қабулига боришди.
Ушбу воқеа Белгия газеталарининг бирида чоп этилган эди. Лекин бу, Яҳованинг Шоҳидлари инсонни ўз жонига қасд қилишдан асраб қолганларининг ягона воқеаси эмас. Келинг, дунёнинг бошқа давлатларида содир бўлган шунга ўхшаш воқеаларни кўриб чиқайлик.
Грециялик бир аёл қуйидагиларни ёзди: «Эримдан кўнглим шунақанги совиган эдики, чуқур депрессия ҳолатига тушдим. Оғриқ кучли бўлганидан, яшашни ортиқ истамасдим. Жонимга қасд қилишга ўйлаверганим сайин, енгиллик ҳис қилардим. Худдики оғриқни юлиб ташлагандай бўлардим
».
Аммо аёл тиббий ёрдам излаб шифокорларга мурожаат қилди. Яна бир оз вақт ўтиб, у Яҳованинг Шоҳидлари билан боғланиб, Муқаддас Китобни ўрганишни ва учрашувларга қатнай бошлади. Туйғулари билан бўлишиб, бу аёл қуйидагиларни ёзди: «Шунча йиллар давомида излаган беғараз севгини имондошларимдан топдим. Ишончли дўстлар орттирдим. Юрагимда хотиржамлик ва бахт ҳис қиламан, келажакка умид билан қарайман
».
Англиядаги Яҳованинг Шоҳиди шундай деб ёзди: «Бир танишим қаттиқ сиқилиб турганида, мени олдига чақирди ва шу кеча жонига қасд қилишга қарор қилганини айтди. Шунда мен “Уйғонинг!” журналининг 2008 йил май ойининг сонидаги мақоладан фойдаланиб, у билан мулоҳаза юритдим ва Муқаддас Китобдан тасалли бахш этувчи оятларни ўқиб бердим. Гарчи муаммолари қолган бўлса-да, энди жонига қасд қилиш фикридан қайтди
».
Ганалик Майкл исмли Яҳованинг Шоҳиди бозорда мол сотаётган аёл билан суҳбатлашиб турарди. Бир куни Майкл, аёлнинг жуда тушкун аҳволда эканини пайқаб, ундан нима бўлганини сўради.
У, эри уни ташлаб, бошқа хотин билан яшаётгани сабабли жонига қасд қилмоқчи эканини айтди. Майкл бу аёлга тасалли бериб, Муқаддас Китобни тушунишга кўмаклашадиган иккита китоб қолдирди. Аёл китобларни ўқиб, жонига қасд қилиш хаёлидан қайтибди. У Муқаддас Китобни ўрганишни давом эттирибди, ҳозир эса у Яҳова Шоҳидларининг бири бўлди.
Америка Қўшма Штатларидаги бир газета хабар беришича, Яҳованинг Шоҳиди бўлган бир йигит ваъзгўйлик қилаётганида, парковка қилинган автомобилнинг мотори ишлаб турганига кўзи тушибди.
У қуйидагиларни айтиб берди: «Бир учи глушитилга кийгизиб қўйилган шлангга кўзиб тушди. Унинг иккинчи учи эса машинанинг ойнасига кирган бўлиб, тушиб кетмаслиги учун изолента билан яхшилаб ёпиштирилган эди».
Шунда машина томон чопдим, ойнасидан ичкарида нима бўлаётганини кўрмоқчи бўлдим. Қарасам, қалин газ тутунини ичида қолиб кетган аёл аччиқ йиғлаяпти. Бақириб: «Бу ерда нима қилиб ўтирибсиз?» — дея сўрадим.
Эшикни очсам, орқа ўриндиқларда учта кичкина бола ўтирганига кўзим тушди. Аёл жинни бўлиб қолгандай: «Мен кетишим керак! Мен кетишим керак! Болаларимни ҳам ўзим билан олиб кетаман»,— дея қайта-қайта такрорларди.
Мен: «Илтимос, фикрингиздан қайтинг. Ахир бу, муаммонинг ечими эмас-ку!»
Аёл ўзиникида туриб: «Мен осмонга кетишим керак! Болаларимни ҳам ўзим билан олиб кетаман» — дерди.
У йиғлашдан тинмасди. Шунда оёғини тагига йиқилиб, кўз ёшлар билан: «Илтимос, ундай қилманг»,— деб ялиндим. Сўнг эгилиб, аёлни қучоқлаб олдида эҳтиётлаб машинани ичидан чиқарди.
Шунда аёл бақириб: «Полапонларимни ҳам қутқаринг!»
Улар митти қўлчалари менга чўзишарди. Бу, тахминан тўрт ва беш яшар икки қиз ҳамда икки яшар ўғилча эди. Орқа ўриндиқларда миқ этмай ўтирган бу болачалар, ҳозир нафаслари бўғилиб, ўлиб қолишларини хаёлларига ҳам келтиришмасди.
Тўрталасини ҳам, машинадан чиқарганимдан сўнг, моторни ўчирдим. Бешаламиз пастгина тош тўсиқ устига ўтирдик ва мен сўз бошлаб: «Ўзи нима бўлди?»
Яҳованинг Шоҳидлари ҳаётни Яратувчининг бебаҳо ҳадяси деб ҳисоблашади. Улар қаерда яшашларидан қатъи назар, ўз жонига қасд қилган кишиларнинг яқинларига тасалли беришга ҳамда ҳаётига ўз қўллари билан якун ясамоқчи бўлганларини қутқаришга жон куйдиришади.