Икки метрли Муқаддас Китоб
Яҳованинг Шоҳидларида Муқаддас Китобни Брайль шрифтида буюртма қилишдан аввал, сизда у учун жой борлигини аниқланг. Брайль шрифтидаги «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»нинг тўла ҳажми инглиз, немис, испан, португал ва итальян тилларида 18 дан то 28 жилдгача бўлиб, улар учун китоблар токчасида камида 2 метр жойни бўшатишга тўғри келади.
Босма ёзув туширилган Муқаддас Китобга қараганда, бошқа адабиётлар учун камроқ жой керак бўлади. Брайль шрифтидаги ён дафтарчаларга кўзи ожиз кишилар ёзувларини киритиб, электрон шаклда кўчма мослама ёрдамида маълумотга эга бўла олишади. Ўша мосламада, кўтарилаётган ва туширилаётган бўртмалар Брайль шрифтининг белгиларини ташкил этади. Экрандан ўқиш ва нашр этилган матнга овоз берадиган дастурлар ёрдамида эса, кўзи ожиз инсонлар адабиётларни топиб, уларни эшита олишади.
Бундан ташқари, Яҳованинг Шоҳидлари, Брайль шрифтидаги матнни кўпгина тилларда ёзиб олишга кўмаклашадиган компьютер дастурини ишлаб чиқаришди. Муайян бир тилда Брайль шрифтига босма ҳарфларни таржима қилиш жадвали тайёр бўлгач, дастур Брайль шрифтида ўша тилдаги матни ёзиб қўяди. У шунингдек, адабиётни кўзи ожиз кишиларга ўқиш осон бўлган тарзда безайди. Ушбу автоматик равишда ишлов берадиган дастур туфайли, бошқа адабиётларни, жумладан Муқаддас Китобни ҳам, Брайль шрифтида белгилари бор бўлган турли тилларда ва ҳатто лотин шрифтида бўлмаган тилларда ҳам Брайль шрифтида нашр этса бўлади.
Мана, 100 дан ошиқ йилдирки, Яҳованинг Шоҳидлари кўзи ожиз одамлар учун Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни чоп этишмоқда. Бугунги кунда, бундай адабиётларни 19 тилда ўқиш мумкин. Гарчи, қизиқиш кўрсатаётган кўзи ожиз инсонлар бу адабиётларни бепул олиши мумкин бўлса-да, уларнинг кўпи хайр-эҳсон қилиб келмоқда.
Илгари, Яҳова Шоҳидларининг анжуманларида, янги адабиёт нашр этилгани ҳақида эълон қилишганда, Брайль шрифтидаги адабиётларни кейинроқ буюртма қилиш мумкин деб айтиларди. Ўтган йили, Қўшма Штатлардаги филиал жамоатларда, кўзи ожиз инсонлар қайси ҳудудий анжуманларга бормоқчи ва адабиётларимизни қандай шаклда (босма ёзув туширилган қоғозда, ён дафтарчалар учун мўлжалланган файллар ёки экрандан ўқиш дастурлар учун файллар шаклида) олмоқчи эканлиги борасида сўроқ ўтказди.
Кўзи ожиз кишилар келган ҳудудий анжуманлар бўлиб ўтган жойларга, босма ёзув туширилган қоғозда чоп этилган адабиётлар юборилган. Бу туфайли, улар ҳамма қатори бир вақтда янги адабиётларни олишди. Электрон шаклдаги адабиётлар ҳар бир хоҳлаган кишига, у борган ҳудудий анжумандан кейинги ҳафтасига жўнатилган эди.
Кўзи ожиз бир Яҳованинг Шоҳиди шундай деб бўлишди: «Ҳамма билан бирга адабиётни олиш жудаям қувончли. Забур 36:4 да айтилгандай, Отажонимиз Яҳова кўнглимиздаги орзуларга етказади. У мана шу дам олиш кунларида орзуйимга етказади». Бошқа бир акамиз, йиғлаб: «Мен ҳақимда ўйлашибди. Яҳова менга ғамхўрлик қилганидан миннатдорман!» — деди.