Япониядан Муқаддас Китоб
Яҳованинг Шоҳидлари қаттиқ муқовали бежирим Муқаддас Китобларни чоп қилиш мақсадида Япониянинг Эбина шаҳридаги босмахонада янги муқовалаш ускунасини ўрнатишди.
Бошида баъзи хавотирлар бор эди. Чунки Японияда 2011 йил 11 март ойида юз берган зилзила ва цунами дастидан, электр қувватининг етказилиши мажбуран тўхтатилди.
Шунга қарамасдан, 2011 йил сентябрь ойида лойиҳа қайта тикланди. Уч ой ўтар ўтмас, япон тилидаги «Янги дунё таржимаси»нинг биринчи нусхаси янги муқовалаш ускунасидан чиқарилди.
Тўлиқ автомат равишда ишлайдиган муқовалаш ускунасининг узунлиги тахминан 400 метрга етади. Босиб чиқарилган саҳифалар ҳаракатланаётган тасмадан ўтаётиб, бирлаштирилади, муқоваланади, босим остида зичланади. Сўнг муҳрланган картон қутиларга жойлаштирилиб, поддонларга тахланади.
Ҳамкорлик кўнгилдагидек ўтди
Лойиҳадан кўзланган натижага эришиш учун пухта режа ва ҳамкорлик олдиндан ўйлаб қўйилди. Масалан, муқовалаш ускунасини целлофан билан маҳкам ўраб, махсус қутиларга солиб, 34 контейнерга жойлаштирилди ва денгиз орқали Европадан Японияга жўнатилди.
Қўшма Штатлардаги Яҳова Шоҳидларининг филиалида хизмат қилаётган 10 киши, бу лойиҳани амалга оширишга кўмаклашиш учун Японияга йўл олишди. Улардан баъзилари олти ойга қолиб, япониялик ҳамкорларига муқовалаш ускунаси қандай ишлашини ва унга қандай қараш кераклигини ўргатишди.
Янги муқовалаш ускунаси, Япониядаги муқовалаш, чоп қилиш ва нашр этиш каби саноат корхоналарининг диққатини ўзига жалб қилди. 2012 йил 19 март куни шу каби корхоналардан юздан ошиқ одамлар келиб, муқовалаш ускунаси қандай ишлашини томоша қилишди. Улар яхши таассуротлар билан қайтишди.
Кетишдан олдин, уларнинг ҳар бирига биттадан янги ускунадан чиққан Муқаддас Китобнинг «Янги дунё таржимаси» берилди.
Япониядаги филиал, Яҳова Шоҳидларининг умумжаҳон ишида ҳамкорлик қилиб, Қўшма Штатлар ва Бразилиядаги филиаллар сингари қаттиқ муқовали Муқаддас Китобни нашр этмоқда.
Келгусида бу ишни бажариш қийинроқ бўлади
Лойиҳани амалга оширишда ёрдам берган Яҳованинг Шоҳидлари ҳамда ташқаридан келган бошқа корхоналар бир-бирлари билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эдилар. Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган бир киши шундай деди: «Сизлар, менга оила аъзоларимдек бўлдингизлар
».
Лойиҳа тугашига саноқли кунлар қолганида, Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган киши қуйидагини айтди: «Бошқа жойда бу ишни бажариш қийинроқ бўладиганга ўхшайди, энди шароит Қўриқчи Минорасида бўлганидек бўлмаса керак!
»