Манхаттан учун янгилик
2011 йили ноябрда Яҳова Шоҳидларининг бир гуруҳи, кўргазмали стенд ва адабиёт ташийдиган аравачани қўйиб, Манхаттанда одамларни Муқаддас Китобдаги хабар билан таништира бошлади. Ушбу кампания Манхаттаннинг жанубий қисмида, Нью-Йоркнинг энг гавжум ва эски ҳудудида ўтказилди.
Ушбу ҳудуд тўрт қисмга бўлинган бўлиб, ҳар бирида, айниқса кўп одам ўтадиган бир нечта жойда Муқаддас Китобга асосланган адабиётлар териб қўйилган стол ва аравачалар ўрнатилган. Уларнинг ёнида маҳаллий ваъзгўйлар турган. Аксарият стендлар, вокзалларда ёки уларга яқин жойларда, қолаверса ҳар куни ўн минглаб одамлар ўтиб кетадиган бекатлар ёнида қўйилган.
Ушбу стендлар олдида, одамлар анчагина саволларнинг Муқаддас Китобга асосланган жавобларини топишган. У ерда кўп вақт давомида қолишни хоҳламаган кишилар, кейинроқ ўқиб чиқиш учун ўзи билан бирон-бир адабиётни олиши мумкин.
Адабиётлар бир неча тилларда мавжуд. Агар қайсидир тилда бўлмаса, уни буюртма қилиб, бир неча кундан сўнг олиб кетиш мумкин.
Жамият ва ҳокимият бу ташаббусни яхши қабул қилишди. Масалан, полиция ходими: «Шунча вақт қаерда бўлгансизлар? Сизларда, одамларга зарур бўлган нарса бор
»,— деди.
Бир киши, «Муқаддас Китоб таълимотлари» китобини кўрганда, дарров тўхтаб қолибди. Гап шундаки, метрода одамлар бу китобни ўқиётганига у аҳамият бериб, уни қаердан топиши мумкинлиги борасида ўйлаган экан. Энди, уни қаердан топишни билади.
Бир йигит олти ҳафта мобайнида ҳар куни ишга бораётиб, шундай стендларнинг олдидан ўтиб кетган экан. Охир-оқибат, у тўхтаб: «Менга ёрдам керак
»,— дебди. Ўша стенд ёнида турган Яҳованинг Шоҳидлари унга ёрдам беришга тайёр бўлишибди. Улар унга Муқаддас Китоб бериб, ундан қандай қилиб фойда олиш мумкинлигини кўрсатишибди.
Ўтган-кетган инсонларда кучли қизиқиш пайдо бўлиб, маънавий нарсаларни муҳокама қилиш учун тўхташади. Охирги бир ой ичида, Манхаттанда ушбу кампания ўтганда, одамлар 3 797 журнал ва 7 986 китоб олишди.