JW.ORG сайти билан таништирадиган умумжаҳон кампания
Яҳованинг Шоҳидлари 2014 йил август ойида, jw.org сайтига бўлган қизиқишни уйғотадиган букламани дунё бўйлаб тарқатишди. Натижада, ой мобайнида веб-сайтга ташриф буюрувчилар сони 20 дан кўпроқ фоизга ошиб, деярли 65 миллионга етди. Бутун дунёда, тахминан 10 000 киши сайт орқали Муқаддас Китобни бепул тадқиқ қилишни сўрашди, яъни бу, ўтган ойга қараганда 67 фоизга кўпроқ дегани. Ушбу кампания туфайли ҳар жойдаги кишиларга ёрдам кўрсатилди.
Ҳаётдаги муҳим саволларга жавоб излаётганларга ёрдам бериш
Канадада, бир ваъзгўй лифтда Мадлен билан саломлашиб, унга кампания пайтида тарқатилган «Энг муҳим саволларга жавобларни қаердан излайсиз?» номли букламани кўрсатибди. Мадленнинг айтишича, у кечаси уйининг балконига чиқиб, бундай саволларга жавоб топишига ёрдам беришини Худодан ўтиниб сўраган экан. Бундан аввал, бир нечта черковга қўнғироқ қилиб, у билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилишларини сўрабди, бироқ ҳеч ким қайтиб қўнғироқ қилмабди. Вақт ўтгач, Мадлен Яҳованинг Шоҳидлари билан Муқаддас Китоб тадқиқини бошлади.
Муқаддас Китоб билан таниш бўлмаганларга кўмаклашиш
Филиппинда, Роина исмли опамиз кафе олдида турган хитой киши билан гаплашибди. Опамиз унга букламани бериб, Яҳованинг Шоҳидлари одамлар Муқаддас Китобдан бепул таълим олишдан фойда кўришларини истаётганини тушунтирибди.
У киши умрида Муқаддас Китобни кўрмаганини айтибди. Кейинги суҳбат, уни Яҳова Шоҳидларининг анжуманига ташриф буюришга ундабди. Сўнг, у Муқаддас Китоб тўғрисида кўпроқ билишни исташини ва веб-сайтимиздан китобни юклаб олиш нияти борлигини айтибди.
Қулоғи эшитмайдиган кишиларга ёрдам бериш
Гильермо, испаниялик қулоғи эшитмайдиган ваъзгўй, Хорхе исмли собиқ синфдошини учратибди. Унинг ҳам қулоғи эшитмас экан. Хорхе, яқинда онаси оламдан ўтганини ҳамда бу борада кўпгина шубҳа ва саволлари борлигини бўлишибди. Гильермо унга кампания пайтида тарқатилган букламани бериб, қай йўсин jw.org сайтида имо-ишора тилида маълумот қидириш мумкинлигини ҳамда бу, анчагина саволларига жавоб топишга ёрдам беришини тушунтирибди. Шунингдек, Гильермо Хорхени Йиғилиш Залида ўтадиган учрашувга таклиф этибди. Хорхе келибди ва ўшандан бери, уйи залдан 60 километр узоқликда жойлашганига қарамай, учрашувларни ҳеч қолдирмас экан.
Олис ҳудудда яшовчиларга кўмаклашиш
Гренландияда, Яҳованинг Шоҳиди бўлган иккита жуфтлик анчагина пул сарфлаб, аҳолиси 280 кишидан иборат қишлоққа етиб бориш учун олти соат кичкина қайиқда саёҳат қилишибди. У ерда улар хушхабарни бўлишибди, букламаларни тарқатишибди ва jw.org сайтидан гренланд тилидаги видеоларни кўрсатишибди. Қолаверса, улар учратган жуфтлик билан Муқаддас Китоб тадқиқини бошлашибди. Ҳозир, улар телефон орқали ҳафтасига икки марта тадқиқ ўтишяпти.
Бундай ҳаракатлар Узоқ Шимолни ҳам четлаб ўтмади. Никарагуадаги ваъзгўйлар, Кариб чакалакзорларида яшовчи маянгна тилида гапирадиган кишиларга ҳам букламалар тарқатилишини ташкил этишди. Улар эскирган автобусда ўнқир-чўнқир йўллардан тўхтовсиз 20 соат саёҳат қилиб, 11 соат пиёда ва ҳатто баъзан лой кечиб юргач, қишлоқларга етиб боришган экан. Ваъзгўйлар, у ерда букламалар тарқатиб, маянгна тилида видеолар кўрсатишибди. Маҳаллий кишилар бундан жуда ҳайратланиб, хурсанд бўлишибди.
Эстела опамиз, Бразилиядаги Амазонка нам тропик ўрмонларидаги шаҳарчадан ўтиб кетаётган бир кишига букламани таклиф қилибди. У киши букламани олибди, аммо уни чўнтагига солибди-ю, деярли қизиқиш кўрсатмабди. Ўша киши уйига қайтаётганида, қайиқ мотори бузилиб, дарёнинг саёз жойида туриб қолибди. Ёрдам келишини кутаётиб, у букламани ўқибди. Сўнг, қўл телефонидан фойдаланиб, jw.org сайтига кирибди ва бир нечта мақолани ўқиб, айрим видеоларни юклаб олибди. Бир-икки кун ўтгач, ўша киши Эстела опамизнинг эрини учратибди ва буклама бергани учун унга раҳмат айтиб қўйишни сўрабди. «Саёзликда туриб қолганимда ўқиган мақолаларим, кўмак келмагунча хотиржам кутишимга ёрдам берди. Қолаверса, Камол ҳақидаги видеолар болаларимга жуда ёқади. Бундан буён ҳам jw.org сайтига кириб турмоқчиман»,— деди у киши.