Асосий материалларга ўтиш

Руҳоний саволларига жавоб олди

Руҳоний саволларига жавоб олди

 Бир куни Элисо исмли Яҳованинг Шоҳиди қизиқувчи аёл билан унинг уйида Муқаддас Китоб тадқиқини ўтаётган эди. Шу пайт у аёлнинг уйига кутилмаган меҳмонлар келиб қолди. Бу руҳоний ва унинг хотини эди. Элисо бу жуфтликнинг ягона ўғли касал бўлиб, икки ҳафта олдин вафот этгани ҳақида эшитди.

 Элисо уларга чин дилдан ҳамдардлик билдирганида, руҳоний билан хотини аччиқ-аччиқ йиғлай бошлашди. Кейин руҳоний жаҳл билан шундай деди: «Нега Худо бундай бахтсизлик содир бўлишига йўл қўйди? Нима учун ягона ўғлимни тортиб олди? 28 йилдан бери Худога хизмат қилиб, кўп яхши ишларни қилганимга жавоби шуми?! Нега У ўғлимни ўлдирди?»

 Элисо Худо уларнинг ўғлини тортиб олмаганини тушунтирди. Шунингдек, улар билан тўлов, тирилиш каби мавзуларни ҳамда нега Худо бахтсизликларга йўл қўяётганининг сабабини муҳокама қилди. Руҳоний ва хотини Элисо орқали ўз ибодатларига жавоб олишганини айтишди.

 Кейинги ҳафтада Элисо қизиқувчи аёл билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтаётганида руҳоний ва хотини ҳам уларга қўшилишди. Элисо «Муқаддас Китоб таълимотлари» китобидан «Ўлганлар учун ҳақиқий умид» номли бобни муҳокама қилаётган эди. Жуфтлик муҳокамада фаол иштирок этди.

 Улар Грузиянинг пойтахти Тбилисида бўлиб ўтган Яҳова Шоҳидларининг махсус анжуманига боришди. Улар ўша ердаги одамларнинг самимий севгиси ва якдиллигини кўриб, қаттиқ таъсирланишди. Сабаби қанча ҳаракат қилишмасин, улар черков аъзоларини бу фазилатларни намоён этишга ундай олишмаганди.